ОТМга киришда мактаб баҳоларини ҳисобга олиш низоми тасдиқланди

0

Ҳукумат қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram-канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг ABITUR дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6−11-синфлардаги ёки 6−9-синфлар ва 1−2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

  • 86−100% учун — 5 баҳо;
  • 71−85% — 4 баҳо;
  • 56−70% — 3 баҳо ва 56%гача — 2 баҳо.

Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

Февраль ойи аввалида «Газета.uz» ОТМга киришда мактаб битирувчиларининг баҳоларини ҳисобга олиш тартиби белгиланаётгани ҳақида ёзган эди.

loading...