Тез ва шоҳона

0

Ушбу салат учун маҳсулотларни қайнатиш шарт эмас.

Керакли маҳсулотлар:

 

колбаса – 100-150 грамм;

пишлоқ – 100 грамм;

булғори қалампири – 1-2 дона;

помидор – 2 дона;

маккажўхори – 100 грамм;

зайтун ёғи, майонез, кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

 

Колбаса, пишлоқ, булғори қалампири сомонча, помидор майда қилиб тўғралади.

Идишга тўғралган масаллиқлар ва маккажўхори, туз, зираворлар солиниб, майонез билан аралаштирилади.

Тайёр бўлган салат помидор бўлаклари ҳамда кўкатлар билан безатилади.