Инсон организмида қандай паразитлар учрайди?

0

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Паразитларнинг 15 мингдан зиёд тури мавжуд ва улардан бир нечтаси инсонларда учрайди.

Энг кўп учрайдиганлари қуйидагилар:
-Лямблия
-Острица (оддий гижжа)
-Аскарида
-Трихинелла
-Анкилостома
-Эхинококк

 Агар организмда паразитлар бўлса, қуйидаги белгилар кузатилади:
-Вазн камайиши;
-Қоринда оғриқ;
-Кўнгил айниши;
-Ич кетиши ёки ич қотиши;
-Бош оғриши, бош айланиши;
-Баданда ҳар хил доғлар пайдо бўлиши.

Касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, даволаниш муолажасини олишдан олдин паразитолог ёки инфекционист шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

Йилида 2 марта ўзингизга вақт ажратиб, шифокорга мурожаат қилинг.

«Соғлом ҳаёт»

loading...