Сирдарёда 2та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

0

Ижтимоий тармоқда тарқалган Сирдарёда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 ларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида ҳайдовчи, А.Н. бошқарувидаги «Nexia» русумли ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги «Зил-ММЗ 554» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Nexia» автомобилида ёнғин юзага келган.

Тўқнашув ва ёнғин натижасида «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.