Тошкентда пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кетаётган шахслар аниқланди

0

2021 йил 17 ноябрь куни соат 23:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Шарипов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиль тўҳтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль юкхонасидан 2 дона қутиларга солинган, жами 236 дона хар-хил турдаги пиротехника воситалари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.М. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

loading...