Ўзбекистонда электрон пул тизимлари сони 10 тага етди

0

1HLSW электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди, — дея хабар берди МБ матбуот хизмати.

«Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пуллар чиқарилади. Тизим оператори Genesis Innovation МЧЖ ҳисобланади.

Spot нашрининг ёзишича, Global Solution IT-фирмаси томонидан бошқариладиган GlobalPay электрон пуллар тизимига ҳам рухсат берилган. Марказий банк ушбу IT-фирмага 2020 йил октябрь ойида тўловлар соҳасида фаолият юритиш учун рухсатнома берган. Ушбу тизимнинг эмитенти сифатидаги электрон пулларни ҳам «Алоқабанк» АТБ чиқаради.

Электрон пул тизимлари реестри юритилиши бошланганидан буён МБ 10 та платформани рўйхатдан ўтказди. Улардан 4 таси «Капиталбанк» иштирокида ишга туширилди.

Аввалроқ QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ва «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолиятига рухсат берилганди.

loading...