«Damas» йўлда ётган маст эркакни босиб кетди

0

Таъкидланишича, кеча соат 19:10 атрофида Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-23Z автомобиль йўлининг 4-километрида Ангор тумани Гулистон маҳалласида яшовчи 29 ёшли фуқаро ўзига тегишли бўлган «Damas» машинасида Ангор–Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. У йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 1982 йилда туғилган, Термиз тумани Учқизил маҳалласида яшаган фуқарони машинасида туртиб юборган. Оқибатда фуқаро ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатларини олиб, туман касалхонасида вафот этган.

Маҳалла вакиллари билан олиб борилган профилактик суҳбат давомида ЙПҲ ходими пиёданинг маст ҳолатда йўлда ётгани, «Damas» автомобили уни пайқамай, устидан ўтиб кетганини маълум қилган. Шунингдек, фуқаролардан йўлларда маст фуқароларни кўрганда 102 хизматига хабар беришларини сўраган.

loading...