2021 йил сентябрь ойида Сурхондарё вилояти Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган фуқаро ушланди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаро вилоят ИИБ Пробацияя бўлими томонидан қидирувда бўлган.
Д.Нодир (исм шариф ўзгартирилган) шахс 2 ноябрь куни вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати баталони ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» қўлланилган.