Наманганда бир нечта уй ёниб кетди

0

Наманган шаҳрида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:10 да Наманган вилояти Наманган шаҳар “Истиқбол” МФЙда юз берган. Бунинг оқибатида ушбу манзил ҳудудида жойлашган бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган.

Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:16 да етиб борган, ёнғин соат 07:21 да қуршаб олиниб, соат 07:58 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғиндан 4 та уйнинг тахминан 300 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

loading...