АГАР БОЛАНИ УЙҚУДАН УЙҒОТИШ КЕРАК БЎЛСА…

0

Муаммо:
Агар бола ўз вақтида уйғонмаса, уни уйғотишга тўғри келади. Уйғонишни қандай йўл билан ёқимли қилиш мумкин?

Ечим:
1. Агар болани эрталаб уйғотишга тўғри келиб қолса, бу иш шу кунги кайфиятни жиддий бузиши мумкин. Она барвақт уйғониб, ўзининг тонгги ишларини боласини уйғотгунча қилиб олгани маъқул, ана шунда боласига етарлича эътибор қаратиш имконига эга бўлади.

– Уйғониш вақти бўлди!

2. Она боласини имкон қадар юмшоқлик билан уйғотади. У боласининг ёнига ётиб, уйғониш жараёнини ёқимли қилиш учун уни қучоқлайди, бошини силайди. Бунга кетган бир неча дақиқа бола кўрсатиши мумкин бўлган қаршиликларнинг олдини олади, вақтни тежайди.

– Салом! Хайрли тонг! Кел, ёнингда бир оз ёта тураман!

3. Чала уйғоқ боланинг оғзига онаси мармелад ёки бошқа бир ширинлик солади. Бу болага хурсандчилик бағишлайди, боз устига, оч қоринга ейилган бу ширинлик қондаги пасайиб кетган шакар миқдорини ҳам меъёрига келтиради.

– Бу нима, топгин-чи?

4. Бола уйғонди ва нонушта қилишга хурсандчилик билан рози бўлади. Агарда онаси уни қўлларида олиб борса ёки шунчаки бир оз қўлида кўтариб турса, албатта, болага янада ёқимли бўлади.

– Кел, сени нонушта қилгани олиб бораман, ҳамма нарса тайёр! Навбат ювинишга!

5. Нонуштадан кейин тамоман ўзига келган бола бардам ва шодон – қаршиликларсиз навбатдаги кўрсатмаларни бажараверади.

– Энди эса идишларни ошхонада ювамиз.

6. Болани уйғотишга тўғри келар экан, демак, у етарлича ухламаётганлигини она тушунади. Ҳаттоки арзимаган кундалик чала уйқулар боланинг ҳолати, соғлиғи ва кайфиятига салбий таъсир қилади. Барвақт уйғонадиган бўлса, уйқуга тўйиб туришнинг ягона чораси кечаси вақтлироқ уйқуга ётишдир.

 

 

loading...