Бемор кўргани борганда нима элтиш керак?

0

Бемор кўришнинг ҳам ўзига яраша одоблари, қоидалари бор. Лекин бугун мен булар ҳақида гапирмоқчи эмасман.

-Кўпчилик қариндошлар юрак қон-томир хасталиги билан шифохонага ётади, кейин беморнинг аҳволидан хабар олишга оилавий борамиз ёки умуман, ҳамма қариндошлар бориб бирма бир хабар олади.

-Ўзи нотўғри овқатланишдан, зарарли озиқ-овқатлардан ётиб қолган касални кўришга шашлик, табака, нотабиий шарбат ва бошқа ичимликлар олиб боришларига ҳеч ҳам тушунмайман.

-Бу маҳсулотлар беморни заҳарлайди-ку?! Ахир бу нима қилганингиз? «Баттар бўл, тезроқ ўлақол», деганингизми? Ёки вақти етиб, мен ҳам касал бўлсам шунақа «мазали» егуликлардан келтирасан, дейишми?

-Шу ердан кўринадики, касал кўришга борадиган одамнинг ўзи ҳам бир кун шу қариндошини ҳолига тушиб шифохонага тушади ва албатта табака, шашлик ва кимёвий йўллар билан тайёрланган шарбатларни ичиб, кетидан дориларни қутиси билан ютади.

-Аслида, беморга сизнинг қилган харажатингиз қизиқ эмас. Унинг кўнглини кўтаринг ва унга ўта фойдали малҳам бўладиган маҳсулотлардан оборинг. Харажат қилиб, манманлик қилманг ёки бирор вақт сизнинг ҳолингиздан хабар олган бўлса қарзимни қайтараман, деб аҳмоқлик ҳам қилманг.

Хўш, беморга нима элтиш керак?

– Табиий олма, анор, сабзи шарбатлари.
– Мева ва сабзавотлардан.
– Уй шароитида боқилган жўжахўроз шўрвасидан.
– Қора, шифобахш нон ёки қурутилган қоқнон (сухарик).
– Зайтун, седана, растаропша ёғларидан.
– Минерал сувлардан.
– Қуруқ мевалардан.
-Асал ва ўрик қоқилардан.
– Илм олиш, руҳиятни кўтариш учун фойдали китоблардан.
– Энг асосийси — эътибор ва меҳрни аяманг.

Ҳар бир беморни кўришга борганингизда унга зарарли маҳсулотлар келиб қолса емасликни уқтиринг.

Аввало шифохоналар, шифокорлар нима келтиришни қаттиқ назорат қилса, беморларни олдиндан огоҳлантирса, секин-аста халқнинг ҳам бу борада билими анча ошиб қолар эди.

SOG’LOM HAYOT

loading...