Чемпион Ўзбекистонга қайтиб келди

0

Бугун Муроджон Аҳмадалиев АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келди. У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Миллий Гвардия қўмондонлиги, ОАВ вакиллари, боксчининг яқинлари ва мухлислар иштирок этишди.

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШнинг Манчестер шаҳрида ўтказилган жангда чилилик Хосе Веласкесни 12 раундлик жангда мағлубиятга учратиб, ўзининг WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилди.

 

loading...