Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

0

Бектемир тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 13 ноябрь куни тахминан соат 15.00 да «Қўйлиқ» бозори ҳудудида 29 ёшли Жавлонбек Й. 29 ёшли Шамсиддин Б.га 100 АҚШ долларини миллий валютага алмаштириб ўрнига 1.070.000 сўм беришини айтган. Аслида эса 620.000 сўм бериб, Шамсиддин пулни санаётганида воқеа жойидан яширинган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Хорижий валютани фақат банкларда ёки валюта алмаштириш расмий пунктларида алмаштиринг.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...