ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ НИЯТИДА ЮРГАН ШИФОКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг «Globogate Recruiting GmbH» ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

– 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

– касалхонада беморларни даволаган ва тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;

– тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши;

– беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

– Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;

– номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

– Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

– Тошкент шаҳрида бепул турур жой;

– ўқув хонаси;

– ойлик стипендия.

Шунингдек, «Globogate Recruiting GmbH» қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

– немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

– тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

– ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

– ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

-меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

loading...