Макияжни тозаламай уйқуга ётишнинг ёқимсиз оқибатлари

0

Уйқудан аввал юзни бўёқлардан тозалашга эриниш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.

Ҳуснбузарлар тошиш хавфи ортади

Уйқудан аввал юз тозаланмаса, бир неча соат давомида кир ва ўлик ҳужайралар сиз билан бирга бўлади. Поралар тўлгани ҳисобига ҳуснбузар кўринишида сурункали яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.

Тери эрталаб сўлғин кўринади

Терининг ўлик қатлами доимий равишда тозаланиб турмаса, тери тонусини йўқотади. Мунтазам тозалашда тери ҳолати яхшиланади ва тональ крем суртишга ҳам ҳожат қолмайди.

Юздаги ажинлар кўпаяди

Юздаги косметик воситалар билан аралашган ёғ қатламида турли микроорганизмлар ривожлана бошлайди. Оқибатда терининг тонуси йўқолиб, яллиғланиш пайдо бўлади. Ажин кўпайиб, одам ўз ёшига нисбатан катта кўринади.

Ҳуснбузарлар бор бўлса, аҳвол янада ёмонлашади

Териси ёғли ва ҳуснбузари борларнинг макияж билан ухлаши муаммоларнинг янада кўпайишига сабаб бўлади. Бунда шундоқ ҳам бошланган яллиғланиш жараёни янада жадаллашиши мумкин.

Инфекция тушиши мумкин

Косметика суртилган юз турли бактерияларнинг ривожланиши учун энг яхши муҳит ҳисобланади. Ёстиққа юз тегганда терининг устки қатламига механик зарар етиб, инфекция тушиши мумкин.

Аллергия орттириб олишингиз мумкин

Косметик воситалар таркибида аксарият ҳолларда тери учун хавфли бўлган моддалар бўлиши мумкин. Уларнинг сифатсизи ёки билар-билмас харид қилингани терига жиддий зарар етказиб, аллергия пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Муҳим тавсия

Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун уйқуга ётишдан аввал юзни ювиш ва тозалашни унутманг. Бир кунда икки марта юзни тозалашни одат қилинг. Кечаси макияжни махсус намлантирилган салфетка билан тозалаб, кейин ювишингиз ва пилинг қилишингиз мумкин. Сўнгра намлантирувчи крем суртишни унутманг.

loading...