«Муҳташам юз йил»даги Волида султон янги имижини намойиш этди — фото

0

Aктриса ҳозир ҳам моделликда фаолият олиб боради.
Туркиялик машҳур моделларидан бири, «Муҳташам юз йил» сериалидаги Волида султон роли орқали дунёга танилган актриса Небаҳат Чеҳра ўзининг янги имижини оммага намойиш этди.

Ҳозирда суратга олиш ишларидан бироз четлашган Небаҳат Чеҳра актрисаликдан ташқари моделлик ва қўшиқчилик билан ҳам шуғулланади. Актриса ижтимоий тармоқларда фаол эмас.

Небаҳат Чеҳра ўзининг янги имижини намойиш этди ва унинг мухлислари бу образни жуда илиқлик билан кутиб олди. Шу билан биргаликда актрисанинг мухлислари унга ҳар қандай образ ярашишини билдирди.

Маълумот учун, ҳозирда 77 ёшда бўлган актриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинокартиналарда ва бир қанча сериалларда иштирок этган. Ўзининг жозибадор роллари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган серқирра ижодкор ҳозир моделликда фаолият олиб боради.

loading...