Мушукларни қийнаб, уларнинг бирини ўлдирган шахс ким экани маълум бўлди

0

Аввалроқ пойтахтда кунннинг қоқ ярмида ёшгина йигит бир нечта мушукларни қийнаб, сўнгра улардан бирини ўлдириб, подъездга ташлаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий изоҳ берган. Унда айтилишча, ҳодиса 16 ноябрь куни соат 15:00ларда Яшнобод туманида содир этилган. Мушукни 20 ёшли И. А. ўлдирган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келинган. Айбига иқрор бўлган.

Айни вақтда бу ҳолат бўйича тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқарма воқеа юзасидан қонуний чора кўрилишини маълум қилди.

loading...