❗️Тирик ёки ўлик

0

АҚШда Эрдоғаннинг асосий рақиби – воиз Гулен билан содир бўлаётган воқеалар:

Туркия давлат матбуоти учинчи кундирки, Фатҳуллоҳ Гуленнинг заҳарланиши ҳақидаги тахмин тафсилотларини муҳокама қилмоқда. «Ҳизмет» ҳаракати етакчиси ва президент Ражаб Эрдўғаннинг энг кучли сиёсий рақиби Пенсилваниядаги вилласида заҳарланган бўлиши мумкин. Гуленнинг ўлимидан хабар топгач, унинг энг яқин шериги Жевдет Туркўғли ўз жонига қасд қилган, деб хабар бермоқда Таквим нашри. Туркўғли кўчмас мулк соҳасидаги йирик тадбиркор бўлиб, у «Ҳизмет» нинг ўнлаб миллион долларга баҳоланган активларини ҳам тасарруф қилган. Хусусан, «Ҳизмет» Флорида ва Пенсилвания штатларида бир нечта резиденцияга эга. Гулен 1999 йилдан бери ихтиёрий сургунда Сейлорсбург шаҳридаги мулклардан бирида яшаган. Ёки у ҳали ҳам яшайди. Ҳеч бўлмаганда «Ҳизмет» ҳаракати маънавият етакчисининг заҳарланиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермади.
Бундан ташқари, «Ҳизмет» сайтида унинг нутқи акс этган видео пайдо бўлди. Кўринишидан янги. Лекин бир қатор турк нашрлари видео эскиларидан таҳрирланганини даъво қилмоқда.

Бутун Туркиянинг Гуленга бўлган бундай жиддий эътибори унинг улкан сиёсий роли билан изоҳланади. Гулен ва унинг тарафдорлари 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда. Муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан сўнг бутун Туркияда мисли кўрилмаган тозалашлар бошланди.
«Ҳизмет» билан алоқалари учун Туркиянинг деярли ҳар ўнинчи амалдори ва ҳарбий хизматчиси, жумладан, Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Акин Ўзтурк, 117 генерал ва 30 нафар губернатор ишдан бўшатилди.
Ўнлаб нашрлар, университетлар, мактаблар, фондлар ёпилди. Туркия, шунингдек, Покистондан Нигерия ва Албаниягача бутун дунё бўйлаб «Ҳизмет» институтларини ёпишни талаб қилди. Эрдўғон ҳатто АҚШга ультиматум ҳам берди: сиз Гуленни бизга топширинг, биз сизга ҳибсга олинган америкаликларни берамиз.

Гуленнинг ўзи ҳамиша Туркия қўшинига алоқадорлигини қатъиян рад этиб келади. «Ҳизмет» ўз мафкурасини инсонпарварлик ва ислом демократияси сифатида тавсифлайди.

 

loading...