Ўзбек зирҳли Қалқон машинаси конвейердан чиқди

0

Ўзбекистон мудофаа саноатининг енгил зирҳли «Qalqon» автомобили барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтди, деб хабар қилади Мудофаа саноати давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Енгил зирҳли «Qalqon» автомобили ўзбек конструкторлари томонидан нолдан ясалган ва синовлар давомида такомиллаштирилган, деб ёзади Кun.uz нашри мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда.
Мутахассислар автомобилнинг тактик-техник кўрсаткичлари халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Дастлабки босқичда «Qalqon» Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бўлинмаларига етказиб берилади.

 

loading...