Беруний ва Бўстон туманларида ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.С. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга 10 000 АҚШ доллари эвазига “М.” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ҳамда “Ж.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон ўрмон участкаси ўрмончиси Р.Ў. фуқаро Д.га танишлари ёрдамида ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига маиший хизмат кўрсатиш маскани барпо этиш учун ажратиб беришга келишиб, 3 500 АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...