Филиппинда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

0

Филиппинда дунёдаги энг кекса аёл Франциска Сусано вафот этди. У 1897 йилда туғилган бўлиб, 124 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда CNN Philippines.

У коронавирус оқибатида вафот этгани айтилмоқда.

Сентябрда Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари уни дунёдаги энг кекса аёл деб расман эълон қилиш учун ҳужжатларни ўрганишни бошлаганди.

Сусано 14 нафар фарзанд кўрган ва бир умр фермада ишлаган.