Марадона юраксиз кўмилган, сабаби…

0

Бундан қарийб бир йил аввал, 60 ёшида афсонавий собиқ футболчи ва мураббий Диего Армандо Марадона оламдан ўтганди. Унда сурункали юрак етишмовчилиги бор эди.

«Афсуски, Диего уни вайрон қилган ҳамма нарсага қарам эди. Лекин ҳамма нарсага қарамай, бошқа кўпчилик одамлар анча олдинроқ вафот этган бўларди», – дейди шифокор ва ёзувчи Нелсон Кастро.

Шунингдек, эркак футболчининг жасади юраксиз дафн этилганини айтиб, даҳшатли воқеани айтиб берди.

«Химнасия Ла-Плата» клубининг (Марадонанинг сўнгги жамоаси) бир гуруҳ радикал футбол ишқибозлари Диего дафн этилганидан кейин унинг юрагини олиб ташламоқчи бўлишди. Аммо бу содир бўлмади, чунки юрак органни ўрганиш, ўлим сабабларини тушуниш учун аввалроқ олиб ташланган», деди у.

Марадонанинг юраги бошқа одамларнинг оддий юрагидек эмас эди.

«Унинг оғирлиги 500 грамм эди, бу жуда кўп, одатда юрак 300 грамм оғирликда бўлади. Гарчи одатда спортчиларда бу орган бошқаларга қараганда кўпроқ бўлса-да, бунинг сабаби ҳам юрак етишмовчилигидир», – деди Кастро El Trece нашрига.

Келаси ой Диего Марадона хотирасига бағишлаб унинг собиқ икки клуби – «Барселона» ва «Бока Хуниорс» ўртоқлик учрашуви ўтказади.

loading...