Муштлашув натижасида Тожикистон фуқароси вафот этди

0

Москвадаги муштлашув Тожикистон фуқаросининг ўлими билан якунланди.

Пичоқ ишлатиш билан боғлиқ можаро Люблинская кўчасида содир бўлган, деб хабар беради “МК”. Жанжал натижасида 35 ёшли Иномжон Куганов кесилган жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Яна бир киши, Тожикистон Республикасида туғилган (эҳтимол Кугановнинг укаси) ҳалок бўлган.

Айни пайтда полиция қотилни қидирмоқда ва муштлашув сабабларини ўрганмоқда.

loading...