Нигора 5 ойлик қизи учун ноодатий совға тайёрлатди — видео

0

«Ҳар бир фарзандимга шундай совға қолдирганман», — дейди у.
Хонанда, актриса Нигора Instagram саҳифасида кенжа қизи Самия учун қандай совға тайёрлатганини кўрсатди.

Актриса қизи Самия учун унинг қўл ва оёқлари туширилган ҳайкалча совға қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир фарзандига шундай совға қолдирган. Хонанда қизи улғайгач мазкур ҳадя орқали ўзининг чақалоқлигидаги қўли ва оёғини ушлаб кўриб уни ҳис қила олишини айтди. Нигора ўзида ҳам шундай совға бўлишини хоҳлашини таъкидлади.

«Самияхоннинг кичкина қўлчаси, расми ва кичкина оёқчаси. Тасаввур қилинг, 18 ёшли Самия шу нарсаларни олиб, ўзининг қўлида ушлаб, ҳис қила олади. Оёқчаси ва қўлчаси қандай кичкина бўлганини билади. Ҳар битта фарзандимга шу нарсани совға тариқасида қолдирганман. Худо хоҳласа қизим қўлчасининг қандай кичкина бўлганини ўзи кўриб, хурсанд бўлиб ушлаб ўтиради. Мен ҳам кичкина қўлчамни ёки оёқчамни ушлаб ўтиришни хоҳлардим», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигора 3 ойлик қизи билан суҳбати акс этган видеони эълон қилганди. Шунингдек, у турмуш ўртоғи Ойбекнинг туғилган куни учун қандай сюприз тайёрлаганини кўрсатганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here