Одам савдоси билан шуғулланганлар рўйхати тузилади

0

Ҳукумат қарори (708-сон, 22.11.2021 й.) билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.

Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
– одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
– одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
– жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.

Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.

Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.

loading...