Қўнғиротда Cobalt ва «Газ 53» тўқнашиши натижасида машиналарнинг бири ёниб кетди

0

Ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди. Унда айтилишича, воқеа 23 ноябр куни соат 14:00-15:00 оралиғида юз берган.

Қўнғирот-Мўйноқ йўлининг 1 км қисмида «Cоbalt» «Газ 53» машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада «Газ 53» автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин оқибатида «Газ 53″нинг салон қисми ва олдинги икки ғилдираги бутунлай ёниб кетган.

Қўшимча қилинишича, ЙТҲ натижасида ҳеч кимга тан-жароҳати етмаган.

Бир неча кун олдин Қораўзак туманидаги метан «заправка»да турган «Мatiz»нинг газ баллони портлаб кетганди

loading...