Россияда оғир тан жароҳати олган ва касалликка чалинган икки фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

0

Россияда оғир тан жароҳати олган ва касалликка чалинган икки фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати
Улардан бири қорақалпоғистонлик С.М. бўлиб, 2020 йилнинг декабрида Россияга ишлаш мақсадида борган ва 2021 йилнинг сентябрида соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган. Яна бир фуқаро наманганлик 51 ёшли Ж.Б. бўлиб, у 2021 йилнинг сентябрида Москвага ишлаш учун борган ва бахтсиз ҳодиса сабаб оёғидан оғир жароҳат олган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни жамғарма маблағлари ҳисобидан 19 ва 21 ноябрь кунлари Москва—Тошкент авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарган.

Улар агентлик ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тез тиббий ёрдам бригадасини жалб қилган ҳолда кутиб олиниб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирларида саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган 5 нафар фуқаро, сўнг автоҳалокатга учраган ва қийин аҳволда қолган яна икки фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтарилганди. Шунингдек, Россиядаги корхона ичкиликка берилган 47 нафар ўзбекистонлик мигрант билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, ватанга қайтариб юборганди.

loading...