«Толибон»дан яна бир чеклов!

0

Август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” радикал ҳаракати маҳаллий телеканалларга аёллар иштирокидаги фильмлар кўрсатишни тақиқлаган эди. Афғонистонлик журналист Билол Сарварий ўзининг Твиттердаги саҳифасида Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигининг тегишли қарорини эълон қилди.

Тақиқ толиблар ҳокимият тепасига келгунига қадар афғонлар орасида жуда машҳур бўлган ҳинд, америка ва европа фильмлари ва сериалларини кўрсатишга тегишлидир.

Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қарорида Афғонистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи яна етти банд бор.

Хусусан, телеканалларга шахсларни “ҳақорат қиладиган” ёки “таҳқирловчи” ёки “толибон” ҳаракатининг ислом қонунлари ва афғон маданияти талқинига зид бўлган фильм, комедия ёки кўнгилочар кўрсатувларни эфирга узатмаслик топширилган.

Муҳаммад пайғамбар ёки унинг шериклари иштирокидаги ҳар қандай фильм ёки дастурлар ҳам тақиқланган.

Тақиқ энди толибон стандартларига мувофиқ кийинмаган эркакларни кўрсатадиган дастурларни ўз ичига олади. Аёл бошловчиларга, агар сочлари ҳижоб билан ўралган бўлса, телевизорда ишлашга рухсат берилади.

Аввалроқ Толибон Кобулдаги барча кинотеатрларни ёпишга буйруқ бергани хабар қилинганди. Радикаллар, асосан, ҳинд, Европа ва Америка фильмлари намойиш қилинадиган кинотеатрлар иши шариат қонунларига зид, деган хулосага келди.

loading...