Тошкент метросида Face Pay тизими синовдан ўтказилмоқда

0

Тошкент метрополитенида Face Pay тизими синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” кўрсатувида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Face Pay технологияси дастлаб “Буюк Ипак йўли” бекатида синовдан ўтказилмоқда.
“Метро фойдаланувчиси ўз юзини сканерлаши ва уни транспорт ёки банк картаси маълумотлари билан бирга маълумотлар базасига киритиши керак бўлади. Шундан сўнг йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақини тўлаши мумкин”, – дейилади ATTO компанияси хабарида.

Таъкидланишича, жамоат транспортида UZCARD, HUMO, VISA, MasterCard, UPI, MIR контактсиз банк карталари орқали тўлов амалга ошириш тизими жорий этилган.
2022 йилда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Фарғона ва Наманганда йўл ҳақини йиғишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни режалаштирилмоқда.
Москвада 15 октябрдан метронинг барча бекатларида Face Pay тизими ишга туширилганди. Шу тариқа Москва бу тизим бунчалик кенг кўламда ишга тушган дунёдаги биринчи шаҳар бўлган. Чунки Москва метроси 240 дан зиёд бекатдан иборат.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here