Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

0

Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Синоптиклар эртага, 24 ноябрь куни Ўзбекистонда кундузги ҳарорат +14… +17 даражагача кўтарилишини маълум қилди. Тунда эса Республика бўйлаб ҳарорат +7… +9 даража бўлади.

Эртанги кун ёғингарчиликсиз ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.

loading...