1 декабрдан Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

0

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Тошкент метрополитенида йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган эди. Аҳолидаги мавжуд жетонлар қабул килинаётганди.

Тошкент метрополитени 2021 йилнинг 1 декабр санасидан бошлаб Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, тўлов тизимида қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитенининг барча бекатлари QR кодли билет, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи стационар валидаторлар билан жихозланган.

loading...