Алишер Усмоновнинг топ-менежери Иван Стрешинский миллиардерга айланди

0

USM бош директори Иван Стрешинскийнинг бойлиги унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга ошганидан кейин 1,3 млрд долларгача ўсган
Фото: Forbes учун Семён Кац сурати
USM бош директори Иван Стрешинский миллиардерга айланди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, USM бош директори Иван Стрешинскийнинг бойлиги унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга ошганидан кейин 1,3 миллиард долларгача ўсган. 2021 йилда USM’нинг асосий эгаси Алишер Усмонов ўзининг топ-менежерига қўшимча 2 фоизлик USM акцияларини ўтказган.

Бу Стрешинскийга нафақат миллиардер бўлиш, балки капиталист директорлар рейтингида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди. USM раҳбарининг ўзи Forbes нашрига берган интервьюсида компаниядаги улушини ошириш ҳақида гапирганди.

Алишер Усмонов 2018 йилнинг декабрида Forbes’га берган интервьюсида яқин келажакда ҳолдинг акцияларининг 10 фоизини USM топ-менежерларига ўтказиш ва келажакда уларга ўзининг деярли барча улушини (49 фоиз) беришини айтганди.

Кейинчалик, 2020 йил бошида Financial Times газетасига берган интервьюсида у ўз ниятини тасдиқлаб, унга тегишли акцияларнинг 50 фоизи оила аъзоларига, қолган ярми эса «бунга муносиб» менежерларга берилишини таъкидлади.

Аввалроқ энг кўп миллиардер етишиб чиққан соҳалар бўйича таҳлилий мақола эълон қилинганди.

loading...