Етим қизлар уй билан таъминланади

0

Тегишли қарор иккала ота-онасидан ёки улардан бирини йўқотган, ёлғиз она, ёлғиз ота ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган қизларга нисбатан қўлланилади.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан етим қизлар уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақда норма.уз хабар қилган.

Фармонга мувофиқ, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни, шу жумладан, аёлларни ижарага олиш ҳуқуқи асосида вақтинча яшаш учун уй-жой олиш параметрлари тасдиқланди. Демак, ҳар бир ҳудуд шароитида сотиб олинган квартиралар сони ўзгарган, бироқ уларнинг умумий сони ўзгаришсиз қолган ва 1 мингтани ташкил этади.

Бундан ташқари, жорий йилда Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан уй-жой билан таъминлаш нормаси жорий этилди. Ўз навбатида, бу иккала ота-онасини ёки улардан бирини йўқотган, ёлғиз она, ёлғиз ота ёки бошқаларнинг қарамоғида бўлган қизларга тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда етим болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тасдиқланган.

loading...