Ҳуснора Шодиева янги машина сотиб олди — видео

0

У бу ҳақда Instagram саҳифасида хабар қилди
Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида янги машина сотиб олганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, телебошловчи нархи 400 миллион сўм бўлган «Chevrolet Equinox» сотиб олган. Шунингдек, Худо томонидан севилган инсон эканини ва буни ҳар доим ҳис қилишини таъкидлади.

«Аллоҳ таола бизга амалга ошира олмайдиган орзуимизни юбормайди. Агар сизнинг орзуингиз фикрингизда пайдо бўлган бўлса, демак у ҳақиқат. Атрофдаги гап-сўзларга қулоқ солишнинг ҳожати йўқ. Улар сизнинг барча орзуларингиз мутлақо бемаънилик эканлигини такрорлайди. Аслида ундай эмас. Мен сизга ўз мисолим билан яна бир бор исботламоқчиман. Мен Хуснора Шадиева 28 ёшдаман ва мен қила оламан. Шунда сиз буни бажара оласиз. Мен ажойиб ҳаётимда содир бўлаётган барча мўъжизалар учун жуда миннатдорман. Мен Худо томонидан севилганман ва мен буни ҳар доим ҳис қилганман. Ура», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳуснора Шодиева бинафшаранг киприк эктиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳуснора Шодиева Туркияда самолётдан қолиб кетгани ҳақида маълум қилганди. Шу билан бирга, у туғилган кунида парашютдан сакраганди.

loading...