Конте «Тоттенҳэм»да янги чекловларни жорий этмоқда

0

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Эмерсон Роял бош мураббий Антонио Конте келганидан сўнг жамоада кузатилган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

«Мен кетчупни яхши кўраман. Аммо буни истеъмол қилмасликка ўрганиб қолганим сабаб, бу унчалик муаммо туғдирмайди.

Яна бир тақиқ. Сариёғ! Тўғри, Конте тана ёғини назорат қилиш ва баъзи овқатлардан воз кечиш муҳимлигини таъкидлади, бироқ мен илгари ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман. Аввалига бу бироз кутилмаган ва қийин бўлди. Лекин бу бизнинг муваффақиятларимизда муҳим бўлишини ўйлаганимиздан сўнг, буни тўғри қабул қилдик», – дея Эмерсоннинг сўзларини келтиради «Sky Sports».

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here