Лавлагига тузланган бодринг қўшиб ажойиб салат тайёрлаймиз

0

Енгил ҳазм бўладиган мазали салат рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Керакли маҳсулотлар:

мол гўшти — 250-300 г;
лавлаги — 1-2 дона;
тухум — 3 дона;
тузланган бодринг — 2 дона;
пишлоқ — 120 г;
майонез.
Тайёрланиш жараёни

Қайнатилган мол гўштини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг.
Лавлагини фольга қоғозига ўраб, 180 даража қизиган печда 45-60 дақиқа давомида пиширинг.
Пишганидан кейин қирғичдан чиқаринг.
Қайнатилган тухумни ҳам қирғичдан чиқаринг.
Бодрингни ўртача катталикда тўғранг, пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
Тарелкага гўшт, бодринг, тухум, пишлоқ ва лавлагини устма-уст қилиб тахланг.
Устини майонез билан безаб, 2-3 соатга совиткичга қўйинг.