Мош ўғрилари қўлга олинди

0

2021 йил 16 ноябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Мингбулоқ туманида жойлашган МЧЖ омборхонасида бўлган нархи 4.500.000 сўмлик 500 кг. мош маҳсулотлари ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаролар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 ноябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...