Нукусда фуқаронинг қарздорлиги МИБ томонидан ундириб берилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Р.Ш.дан ундирувчи Д.Искандаровнинг фойдасига 49 млн. 123 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Хўжайли тумани бўлимига иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фуқарога мазкур ижро ҳужжати таништирилиб, талабларини ихтиёрий муддат оралиғида бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Лекин, ушбу оралиқда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига чиқилган пайтда, қарздор фуқаро томонидан белгиланган 49 млн. 123 минг сўм қарздорликни нақд кўринишида ундирувчига тўлаб берган ва бу Д.Искандаровнинг тил хати билан ўз тасдиғини топган.
Натижада, мазкур ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41 моддасига асосан амалда ижро қилиниб тамомланган.