Парҳезсиз озишнинг самарали йўллари

0

Озиш учун парҳез қилиш шарт деб ўйлаганларнинг фикри «Домашний очаг» нашри томонидан тақдим қилинган тавсияларга амал қилгандан кейин ўзгариши аниқ.

Янги парҳез кетидан қувманг

Янги парҳезлар тез, аммо қисқа натижа беради. Парҳез даври якунига етганидан кейин кўпчилик энергияга бой таомларни истеъмол қилишни бошлаб юборади. Фойдали одатларга ўрганиш секин кечиши мумкин, аммо бунинг сарвқомат бўлишга ҳиссаси катта.

Ўйлаб топилган рацион — сизга тўғри келмаслиги мумкин

Кўпчилик олдиндан тайёрланган рацион асосида, калорияни ҳисоблаб овқатланади. Агар уларнинг ҳар иккиси стрессга сабаб бўлса, организмдан вазн ортишига ҳам олиб келадиган кортизол гормонининг ажралиши жадаллашади.

Оқсилни канда қилмаслик

Нафақат гўшт, балки соя ва сабзавотлар, ёнғоқ ва писталар ҳам оқсилнинг кони саналади. Углеводлардан кўра оқсилли таомларни ҳазм қилишга энергия 15 фоиз кўпроқ сарфланади. Яъни организм балиқ филесини ҳазм қилиш учун макаронни ҳазм қилишдан кўпроқ энергия сарфлайди.

Таомларни танлаш

Пончик ёки тақиқланган бошқа бир маҳсулотни истеъмол қилган бўлсангиз, ўзингизни айбдор ҳис қилманг. Зарарли экани ҳақиқат, аммо пончикдан воз кечиб, уйга келиб икки карра тузи кўп бошқа егулик ейишингиз мумкин. Бу бир қути конфет ёки бошқа ширинликни канда қилмаслик кераклигини билдирмайди. Шунчаки, организмда стресс бўлмаслигига эътибор қаратиш керак.

Кўпроқ сув ичич

Сув ичиш нафақат организмни тўйдиради, балки калорияни камайтиришга ҳам ёрдам беради. Сувга бироз туз қўшса ҳам бўлади. Сиз очлик деб ўйлаган ҳис аслида чанқоқ бўлиши мумкин.

Жисмоний фаоллик

Жисмоний фаол бўлиш саломатлик учун жуда ҳам муҳим. Шу сабаб ҳам спорт билан шуғулланиш ёки ҳеч бўлмаганда сайр қилиш тавсия қилинади.

Фойдали ёғлар

Ёғларнинг барчаси ҳам саломатлик учун зарарли эмас. Фойдали ёғлар организм учун зарур экани ҳисобига ҳар куни авокадо ейиш тавсия қилинади.

Ўзингиз таом тайёрланг

Дам олиш кунлари фойдали маҳсулотлардан овқат тайёрлаш ҳам яхши самара беради. Ўзингиз тайёрлагингиз ҳисобига сифатли таом соғлом бўлишингизга ҳисса қўшади.

loading...