Президент Шайхонтоҳур туманидаги МЧЖ фаолияти билан танишди

0

Президент Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Корхона йилига 22 минг тонна ип-калава, қарийб 6 миллион погон метр мато тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 1 минг 800 киши иш билан таъминланган.

Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш бўлди. Йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here