Самарқанд шаҳрини кенгайтириб, 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда

0

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессиясида шаҳарда ташкил этиладиган янги туманлар ҳақида маълумот берилди.

Шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда:

➖Қорасув тумани – майдони 7,921 минг гектари, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;

➖Сиёб тумани – майдони 4,846 минг гектари, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;

➖Сўғдиёна тумани – майдони 3,741 минг гектари, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;

➖Боғишамол тумани – майдони 3,246 минг гектари, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;

➖Мароқанд тумани – майдони 8,333 минг гектари, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев шаҳарга Самарқанд, Пастдарғом, Тойлоқ ва Оқдарё туманлари ҳисобига 18 минг гектар майдонни қўшиб бериш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Бу Самарқандни 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш имконини беради.

loading...