Саноатда хавфсизликни таъминлашда 476 та камчилик ва қонун бузилишлар аниқланди

0

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Самарқанд ҳудудий бошқармаси “Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги испексияси” давлат инспекторлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида ўз назорати остидаги ташкилотларда  Ўзбекистон “Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини химоя қилиш вакили” билан келишилган ҳолда хабардор қилиш тартибида текшириш ишлари олиб борилди.

Текширишлар жараёнида айрим қонун хамда техник-меъёрий ҳужжатлар талаби бажарилмаётгани аниқланди. Текшириш 27 та тадбиркорлик субъектларида ўтказилди. Жами 476 та камчиликлар ва қонун бузилишлар аниқланди. 27 киши корхона рахбарлари ва иш ютирувчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб “Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодекси”нинг 260 ва 97-1 моддалари қўлланилиб, жаримага тортилдилар. Ундирилган жарима миқдори 7 943 000 сўмни ташкил қилди.

Йил бошидан буён жами 36 та профилактика ишлари бажарилди. Профилактика жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгиланди. Корхоналарда иш жараёнини бехатар ва хавфсиз олиб бориш тартиби тушунтирилди. Ишчи ходимлар билан мавзуга оид семинарлар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 14 мартдаги 109-F-сонли фармойиши, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021йил 18 августдаги 04/16-02-6/3-1777-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят худудида қурилиши бошланган ва режалаштирилаётган еттита цемент ишлаб чиқариш заводлари ўрганилди ва хулосалар берилди.                                                                                                                                                       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида беқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари т0ғрисита”ги 576-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021йил 20 сентябрдаги 05/1-2029 сонли топшириғи ижросини таминлаш мақсадида вилоят буйича жами 115та ижтимоий соха объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Аслиддин Пирназаров,

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Самарқанд худудий бошқармаси инспектори