«Уйда ёлғиз» қолган боланинг ёшлигидан ота бўлишигача. «Кевин»нинг шахсий ҳаёти ҳақида

0

Таниқли актёр оддий оилада дунёга келган.
Ҳар Янги йил арафасида телевизор экранларида қайта ва қайта намойиш этиладиган, катталар ва болаларнинг севимли киносига айланиб улгурган бир неча қисмли «Уйда ёлғиз» фильмининг бош қаҳрамони «Кевин», яъни актёр Маколей Калкиннинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

Таниқли актёр оддий оилада дунёга келган. Ёшлигидан актёр бўлишни орзу қилган Маколей Калкин илк бор кастингга борганида уни рад этишган. Бироқ у ҳаракатдан тўхтамаган ва «Уйда ёлғиз» фильмига кастинг эълон қилинганлигини эшитиб унда иштирок этишга қарор қилган. Уни ушбу фильмга бош қаҳрамон сифатида қабул қилишади ва ўша йили Маколей Калкин бу ижроси учун «Энг яхши ёш актёри» номинацияси билан ғолиб бўлади. Бу унинг илк муваффаққияти бўлган.

Актёр болалигини эслаганда оддий, камбағал оилада вояга етганини, уйида ҳаттоки унинг хонаси у ёқда турсин каравоти ҳам йўқлигини айтади. «Уйда ёлғиз» фильмидаги иштирокидан сўнг унга кўплаб режиссёрлар таклиф беради. Шундан кейин у «Меҳрибон ўғил», «Отам билан ёнма-ён» фильмларида роль ижро этган аммо унинг бу ижролари кўплаб танқидларга сабаб бўлган.

Танқидларга сабаб бўлган бўлсада унинг кино оламида ўз ўрни бор эди. Калкин биринчи марта 1998 йилда таниқли актриса Рейчел Минер биилан турмуш қуради ва орадан икки йил ўтиб у билан ажрашади. Актёр 2002 йилда иккинчи бор турмуш қуради. Ҳозир унинг икки нафар фарзанди бор ва улар ҳам отасининг касбини танлаган. Маколей Калкин 2000 йилдан 2019 йилгача атиги 6 та фильмда сурат тушган. Бироқ унинг шу фильмларидан ҳеч бири «Уйда ёлғиз» фильмидек муваффаққият олиб келмаган.

loading...