“Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформаси ишга туширилди

0

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформаси тиббиёт соҳасининг ана шундай фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида яратилди.

Янги платформа нафақат юртимиз, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган шифокор ватандошларимиз учун мўлжалланган. У орқали мамлакатимиз тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.

Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади.

Янги Ўзбекистон тиббиёти ривожига ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Илғор ғоя ва ташаббусларингизни рўёбга чиқариш учун майдон керакми? Унда шошилинг! Биз сизни ҳамкорликка чорлаймиз!

Бунинг учун https://ssv.uz/uz/vacancy?vacancy_id=6287 манзили орқали рўйхатдан ўтиб, соҳа олдида турган долзарб масалаларнинг ечимлари бўйича ўз ғоя ва таклифларингизни қолдиринг. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.

Ватанга дахлдорлик ҳисси ва фаол фуқаролик позициянгизни кўрсатиш фурсати келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизнинг ҳар бир ғоя ва таклифингизни қадрлайди. Имкониятни бой берманг!i

loading...