Яширин цеҳ фаолиятига чек қўйилди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан туман ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. ўзининг яшаш хонадонида яширин цеҳ ташкил қилиб, ҳар бири 2 кг. дан қадоқланган полиэтилен қопларда “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли брендлар остида қалбакилаштирилган кир ювиш кукунларини ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 4 540 кг ярим тайёр маҳсулотлар, 146 дона кир ювиш кукуни, 111 дона турли бренд номлари туширилган полиэтилен пакетлар, 2 дона қадоқлаш ускунаси ва тарози ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.