Йод етишмовчилиги хавфлими?

0

✅ Бугунги кунда кўплаб касалликларга сабабчи бўлиб келаётган микроэлемент етишмовчиликларидан бири – йод етишмаслиги ҳисобланади.

📍Йод – қалқонсимон без гормонлари ҳосил бўлиши учун керак бўладиган асосий микроэлементдир.
Агар бир сутка давомида организмга тушаётган йоднинг миқдори кундалик эҳтиёждан кам бўлса, қалқонсимон без компенсатор равишда катталашади. Яъни буқоқ касаллиги келиб чиқади.

🔘 Организмда йод етишмаслиги кўпгина касалликларни келтириб чиқаради. Жумладан:
✔️ҳомиладорлик ва ҳомила патологияси;
✔️қалқонсимон без касалликлари;
✔️репродуктив тизим бузилишлари.

❇️ Даволаш йод тутувчи препаратлар бериш ва йод етишмаслиги натижасида келиб чиққан бошқа касалликларни даволашдан иборат. Бунинг учун албатта эндокринолог, акушер-гинеколог, невропатолог кўригидан ўтиш тавсия қилинади.

 

loading...