2 нафар мадраса ўқитувчиси ўлдирилди

0

Aamaj News’нинг қурбонлардан бирининг яқинларига таяниб хабар беришича, бугун эрталаб номаълум шахслар Каписа вилоятидаги Абу Ҳанифа номидаги мадрасанинг тўрт нафар ўқитувчисига қарата ўт очган.

Улардан икки нафари, жумладан, мадраса мудири Руҳолла Ҳанифяр воқеа жойида вафот этган, икки нафари жароҳат олган.

Ҳанифярнинг маҳаллий уламолар кенгаши раиси бўлиб ишлаган отаси ҳам уч йил аввал отиб ўлдирилган, қотиллар номаълумлигича қолмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here