Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили Тбилиси ва Москва ўртасидаги сиёсий муносабатларда силжиш йўқлиги ҳақида гапирди

0

Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили Тбилиси ва Москва ўртасидаги сиёсий муносабатларда силжиш йўқлиги ҳақида гапирди.

У Россияни Грузиянинг ҳудудий суверенитети ва бирлигига ҳурматсизликда, шунингдек, мамлакат ҳудудининг 20 фоизини босиб олганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, бу муносабатларни ўрнатишдаги асосий тўсиқдир.

Шу билан бирга, Грузия ҳукумати раҳбари 2011 йилда унинг «Грузия орзуси» партияси ҳокимиятга келганида Россия ва Грузия ўртасида ҳеч қандай алоқалар, жумладан, иқтисодий ва маданий алоқалар бўлмаганини таъкидлади. Гарибошвилига кўра, унинг партияси Россия билан деэскалацияга эришган. У икки давлат ўртасидаги «Абашидзе-Карасин» номли норасмий мулоқотнинг ҳозирги формати савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларга тааллуқли эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Гарибошвили сиёсий йўналишда ҳеч қандай ўсиш йўқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у Россия раҳбарияти билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун шароит йўқлигини айтди.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here