«Кальмар ўйини» сериалини кўчириб сотган кореялик эркак ўлимга ҳукм қилинди

0

КХДР фуқароси «Кальмар ўйини» сериалини кўчириб сотгани учун ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда RFA хабар бермоқда.

У сериални Хитойда флеш хотирага кўчириб олган ва уйига қайтганидан сўнг нусха кўпайтириб ҳамюртларига сотган.

Ушбу ҳолат бир неча нафар мактаб ўқувчилари сериал томоша қилиб ўтирганида ушланганидан сўнг аниқланган. Ўқувчилар беш йилга мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган, мактаб ходимлари эса ишдан бўшатилган.

«Ҳукумат бунга жиддий қарайди, чунки бундай ҳолатлар ёшларнинг таълим олишини бузади. Марказий қўмита мактаб директори, ёшлар ишлари бўйича котиб ва синф раҳбарини ишдан бўшатди», — деган манба.

Қайд этилишича, КХДРда ўтган йили капиталистик мамлакатлар видеомаҳсулотларини олиб кирганлик ва тарқатганлик учун жазолаш кўзда тутилган қонун қабул қилинган.