Нукус Давлат педагогика институти талабаси вафот этди. Сабаби эса…

0

2021 йил 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри, 22-кичик туман 8/6-уй, 43-хонадонда ижарада яшовчи, Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р(эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here